Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руҳоний Эрон кимлар билан муносабатларни яхшилаб олганини айтди
Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, мамлакатнинг қатор давлатлар, жумладан Европа иттифоқи ва Россия билан муносабатлари яхшиланган. Бу ҳақда IRNA хабар бермоқда.
«Бизнинг Европа иттифоқи ва Россия билан савдо ҳамда халқаро муносабатларимиз яхши даражада турибди», - дея таъкидлаб ўтган Руҳоний.
Унинг қайд этишича, Саудия Арабистони Эронни душман сифатида кўради. Бу унга мамлакат ичидаги муаммоларни яшириш ва минтақавий сиёсатдаги муваффақиятсизликларини оқлаш учун керак.
Шунингдек Руҳоний Туркия, Ироқ, Афғонистон, Покистон ва Қатар билан ҳам муносабатлар яхшиланганини маълум қилди.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
20:03 / 12.06.2026