Ўзбекистон | 10:10 / 30.11.2017
10024
1 дақиқада ўқилади

Айрим бюджет ташкилотларининг ҳисобот шакллари янгиланди

Молия вазирлигининг буйруғи (2017 йил 23 ноябрда 2837-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги айрим чораклик ва йиллик ҳисобот шакллари ўзгартирилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Ҳужжат билан қуйидаги бюджет ташкилотларининг тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги янгиланган ҳисобот шакллари тақдим этилган:

•  умумтаълим мактаблари ҳамда барча турдаги ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари;
•  олий таълим муассасалари;
•  илмий-тадқиқот ташкилотлари ва грант олувчилар;
•  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари.

Молия вазирининг 8.11.2016 йилдаги 2837-сон қарори билан тасдиқланган бошқа ташкилотлар бўйича ҳисобот шакллари ўзгаришсиз қолдирилди.

Ҳужжат 24.11.2017 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид