Жаҳон | 09:51 / 30.11.2017
20808
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон ёшларининг неча фоизи давлатдан кўчиб кетишни хоҳлаётгани аниқланди

Қозоғистон ёшларининг 40,4 фоизи бошқа мамлакатларга кўчиб кетишни истайди. Бу ҳақда Остона шаҳрида «Қозоғистон ёшлари - 2017» ҳисоботи учун тадқиқот ўтказган «Ёшлар» илмий-тадқиқот маркази вакиллари маълум қилишди.

Дин ишлари ва фуқаролик жамияти вазирлигига тегишли марказ ходимларининг хабар беришича, респондентларнинг 59 фоиздан ортиғи - «Мен кўчиб кетишни хоҳламайман/Мен Қозоғистондан кетишни истамайман» деб жавоб қайтарган.

«Ёшлар» маркази маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг турли минтақаларида истиқомат қилувчи 14-29 ёшлар оралиғидаги икки мингдан ортиқ инсонни қамраб олган тадқиқот Таълим ва илм-фан вазирлиги буюртмасига мувофиқ ўтказилган. Марказ ушбу тадқиқотга қанча маблағ сарфланганини айтмаган, бироқ «Ёшлар» илмий-тадқиқот маркази фаолияти учун ҳар йили 200 миллион тенге ажратилишини хабар берди.

«Ёшлар» илмий-тадқиқот маркази бош эксперти Фарида Мустоеванинг ҳисоботни тақдим этиш чоғида айтишича, мамлакатда ёшлар сони анча қисқарган ва айни дамда 3 миллион 994 минг 464 нафарни ташкил этади.

Тақдимот давомида «афсуски» сўзи кўп бора қўллангани айтилмоқда. 2017 йилда ёшлар ўртасида 339 марта ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилган.

Мавзуга оид