Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия АҚШ ва Жанубий Кореяга чақириқ билан чиқди
Фото: Kim Hong-Ji/Reuters
Россиянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Василий Небензя АҚШ ҳамда Жанубий Кореяни декабрь ойида ҳарбий машқлар ўтказишдан тийилишга чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Небензя Пхеньянга мурожаат қилиб, ракета ва ядровий синовларни тўхтатишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, 29 ноябрь куни КХДР Hwasong-15 қитъалараро баллистик ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилгани ҳақида маълум қилди. Пхеньяннинг баёнотида айтилишича, ракета АҚШ ҳудудидаги исталган жойга етиб бориши мумкин. Шунингдек, Шимолий Корея ядро кучларини шакллантириш якунига етгани ҳақида ҳам маълум қилди.
Мавзуга оид
22:28 / 14.04.2026
Давлат Думаси Путинга ўзи хоҳлаган мамлакатга ҳужум қилишга рухсат берди
21:42 / 14.04.2026
Эрон бешта араб давлатидан товон пули тўланишига эришмоқчи
10:10 / 14.04.2026
АҚШ вице-президенти: Эрон кейинги йўлни ўзи танлайди
09:01 / 14.04.2026