Одамлар машҳур кишиларнинг тўйларидан ташқари, уларнинг ажрим тафсилотларига ҳам катта қизиқиш билдиришади. Бундай маълумотлар рейтинги ҳатто бошқалардан юқорироқ ҳамдир, зеро ажримдан кейин кимга қанча бойлик қолиши кўпчиликка қизиқ. Таниқли ишбилармонлар ва юлдузлар орасидаги баъзи ажримлар бемалол кичик давлатларнинг бюджети билан беллаша олади. Улар кўпинча нефть конларининг сотуви каби аср шартномасидек тақдим этилади. Trendymen шу ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

Фото: Top10de.com

Роман ва Ирина Абрамовичлар

300 миллион доллар

Абрамовичнинг 5 фарзандини дунёга келтирган иккинчи турмуш ўртоғи Ирина Маландина Роман билан танишгунга қадар стюардесса бўлиб ишлаган. Россиялик миллиардер у билан ажрашиш учун "қурбон қилган" суммаси аксариятнинг эътиборини тортмай қолмади - 300 миллион доллар. У бу билан бирйўла ўзининг 5 нафар фарзандини фаровон келажак билан таъминлади.

Фото: e-Magazino

Роберт ва Шейла Жонсонлар

400 миллион доллар

Роберт Жонсон – АҚШдаги биринчи афроамерикалик миллиардер. У турмуш ўртоғи билан бирга BET компаниясига асос солди, жуфтлик 30 йилдан ортиқ бирга яшади. Бироқ охир-оқибат ажрим юз берди, ажрим давомида аёл катта миқдордаги товон пулини қўлга киритди.

Фото: Espresso

Мел ва Робин Гибсонлар

425 миллион доллар

Мел Гибсон 1980 йилда Робинга уйланиб, у билан 26 йил фаровон турмуш кечирди. Жуфтликнинг ажрашиши ҳақидаги хабар бутун Ҳолливудни ларзага келтирди, зеро уларни жуда мустаҳкам  ва бир-бирига меҳр-оқибатли жуфтлик ҳисоблашар эди. Шундан сўнг актёр нафақат ўз бойлигининг ярми билан, балки ўзининг ижобий нуфузи билан ҳам хайрлашди.