Жаҳонда янги уруш хавфи юзага келди - НАТО генерали
Хитойнинг ҳарбий қудрати ортиши ва Россиянинг қайта уйғониши кейинги йилларда НАТО учун таҳдид туғдиради, натижада яқин йилларда совуқ уруш давридаги каби қуролланиш пойгаси бошланиб кетади. Reuters агентлиги хабарига кўра, бу ҳақда НАТО ҳисоботида айтилган.
Ҳар 4 йилда бир марта чоп этиладиган ҳисоботда келтирилишича, 2035 йилга қадар альянсга таъсир қилиши мумкин бўлган 20та глобал тенденциялар, сунъий интеллект тараққиётидан тортиб иқлим ўзгариши ва тенгсизлик кучайишига қадар санаб ўтилган.
Ҳисоботда мудофаа харажатлари Россия томонидан 2014 йилда Қрим аннекция қилиниши ортидан ўса бошлагани кўрсатиб ўтилган. Прогнозлар бундай харажатлар 2045 йилгача ўсишда давом этишини кўрсатади.
Ҳисобот муаллифлари харажатлар ортиши «совуқ уруш» давридаги каби вазиятни юзага келтириши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда.
НАТО бирлашган қуролли кучларининг трансформация масалалари бўйича олий қўмондони Генерал Денис Мерсьенинг айтишича, охирги ҳисобот шундан дарак берадики, айни вақтда давлатлараро катта уруш келиб чиқиши хавфи пайдо бўлган.
«Биз давлатларо зиддият кўлами 2013 йилдагидан ҳам кенгроқ эканини кўриб турибмиз», - деган жаноб Мерсье Reuters мухбирига Берлинда бўлиб ўтган хавфсизлик масалаларига бағишланган конференция вақтида.
Унинг қўмондонлиги баҳорда қўшимча ҳисоботни тақдим этади. Унда НАТОнинг бу тенденцияларга қандай чоралар кўриши баён этилган бўлади. Бу икки ҳужжат НАТО раҳбариятининг 2019 йил учун сиёсий йўналишларини белгилаб беради.
«Хитой ва Россиянинг ҳарбий қудрати ортиши Трансатлантика альянси учун яқин йилларда катта чақириқ бўлади, НАТО ўз имкониятларини кучайтириш учун кўрадиган чоралари «совуқ уруш» давридаги каби янги қуролланиш пойгаси бошланишига олиб келиши мумкин. Биз давлатлараро янги қуролли зиддиятлар пайдо бўлиши эҳтимолларини кўрмоқдамиз», - дея қайд этган ҳарбий таҳлилчи.
Бундан ташқари, жаноб Мерсье НАТО киберхавфсизлик соҳасига жиддий эътибор қаратишни бошлагани ҳақида маълум қилган.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024