Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШга таҳдид солаётган “асосий террорчилик хавфи” маълум қилинди
ИШИД террорчилик гуруҳи бугунги кунда АҚШга таҳдид солаётган “асосий террорчилик хавфи” ҳисобланади. Бу ҳақда Федерал қидирувлар бюроси (ФҚБ) раҳбари Кристофер Рей АҚШ конгрессидаги чиқишида маълум қилди.
“ФҚБ ИШИД ва АҚШдаги экстремистларни АҚШнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи бош террорчилик хавфи деб ҳисоблайди”, деб айтган ФҚБ раҳбари.
Рейнинг тушунтиришича, ИШИД жангарилари ўз сафига янги аъзоларни жалб қилган ҳолда, ўзининг адоватга тўла қарашларини тарғиб қилади. У, шунингдек, террорчилик гуруҳининг янги аъзоларни қандай ёллаши ҳақида сўзлаб берди. Рейнинг таъкидлашича, жангарилар янги аъзоларни интернет орқали ёллайдилар.
Рэй ФҚБ ИШИД сафига кирмоқчи бўлганларни, АҚШда улғайиб, унинг ҳудудида теракт амалга оширмоқчи бўлганларни аниқлаш билан шуғулланишини эслатиб ўтди.
“Хорижий террорчилик ташкилотларидан ташқари, АҚШнинг ўзидаги экстремистик ҳаракатлар ҳам миллий хавфсизликка таҳдид солади”, деб қўшимча қилди Рей.
ФҚБ раҳбари “Ал-Қоида”дан таралаётган таҳдидга ҳам тўхталиб ўтди. Унинг фикрича, бу гуруҳ жангарилари Покистон ва Афғонистонда АҚШ ва унинг иттифоқдошларига қарши зўравонлик ҳаракатларини амалга оширишда давом этади.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026