Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple ҳамёнбоп iPad ишлаб чиқаради
Apple компанияси 2018 йилда 9,7 дюймли дисплейга эга, унча қиммат бўлмаган iPad'ни ишлаб чиқаради. DigiTimes шу ҳақида хабар берди.
Инсайдерларнинг маълум қилишича, компания планшетлар сотув суръатини қўллаб туришни режалаштирмоқда. Ҳозирга келиб, купертиноликлар бир чоракда 10 миллион планшет сотишмоқда. Бироқ планшетлар бозори шундай қурилганки, истеъмолчилар уларни смартфонлардан камроқ ўзгартиришади. Шу билан бирга, Apple компанияси Samsung, Amazon, Huawei ва Lenovo томонидан жиддий рақобатни ҳис қилмоқда.
Ҳамёнбоп iPad'ни ишлаб чиқариш ривожланаётган бозорларда муваффақият келтириши мумкин - масалан, Ҳиндистон ё Хитойда. Шунингдек, америкаликлар ўз девайсларини корпоратив сектор бўйича таклиф қилишмоқчи.
Қурилма тақдимоти келгуси йилнинг иккинчи ярмида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Тақдимотнинг WWDC-2018 ишлаб чиқарувчиларининг июнь ойидаги конференциясида рўй бериши эҳтимолдан холи эмас.
Мавзуга оид
20:25 / 29.06.2026
Apple MacBook ва iPad’дан кейин iPhone нархларини ҳам ошириши мумкин
18:16 / 29.06.2026
Кузда Apple 15 дан ортиқ янги гаджетни тақдим этади
18:16 / 19.06.2026
Буклама iPhone Ultra хусусиятлари ошкор қилинди
18:14 / 18.06.2026