Тожикистон фуқаролари АҚШ элчихонасини алдашга уринди
Тожикистон пойтахтида яшовчи икки фуқаро 30 ноябрь куни Исмоил Сомоний туман судида, АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси ходимларини алдашга уриниш ва муҳрларни сохталаштириш ҳаракати учун катта жаримага тортилди.
Март ойида Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи Шодиёр Норқулов ва Моҳира Раҳимова ўзларини тадбиркор сифатида таништириб, Қўшма Штатлар элчихонасининг ходимларини алдашга уринишди. Америка визасини олиш жараёнини осонлаштириш учун улар ўз паспортларига Озарбойжон, Беларусь чегара постлари ва «Душанбе» назорат-ўтказиш пунктининг сохта муҳрларини қўйиб олишган, дея хабар берган суддаги манба.
Паспортдаги муҳрлар сохта эканлигини АҚШнинг Тожикистондаги элчиси аниқлади. Элчихонада паспортларни Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига муҳрлар экспертизаси учун жўнатиш ҳақида қарор қабул қилишган. Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари бош бошқармаси назорат-ўтказиш пунктларининг барча муҳрлари сохта эканини тасдиқлади.
Суд жараёнида маълум бўлишича, Бахтиёр исмли шахс сохта муҳрларни тайёрлаган ва қўйиб берган, у ўз «хизматларини» 40 долларга баҳолаган. Суд қарори билан Шодиёр Норқулов ва Моҳира Раҳимовага 30 минг сомоний (тахминан 3400 доллар) миқдорида жарима солинди.
Расмий хабарга кўра, АҚШ ҳудудига киришни истаган Тожикистон фуқароси аввал виза олиши керак; вақтинчалик сафар учун ноиммиграцион ёки Америка Қўшма Штатларида доимий яшаш учун иммиграцион. Тожикистон фуқаролари бир йил муддатга кўп марталик визалар олишади.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024