Аксарият касалликлар учун яқин орадаги дорихонадан бир уюм дори воситаларини харид қилиш мумкин. Йўтал ва бурун битишига қарши дорилар ҳам талайгина, бироқ уларнинг бари учун анча пул сарфлашга тўғри келади, синовдан ўтган халқона рецептлар ўз самарасига кўра улардан қолишмайди. Шундай экан, ҳолдан тойдирувчи йўталдан ўз кучингиз билан халос бўлишга ҳаракат қилинг. Don'tPanic йўталдан азият чекмаслигингиз учун йиллар давомида синалган уй рецептлари билан бўлишди.

Пиёзли дамлама
Бу ичимлик билан йўтални бемалол енгиш мумкин. Бунинг учун сизга 10 та пиёз ва 1 бош саримсоқ керак бўлади. Уларни тозалаб, сутга солиб қайнатинг. Кунига уч маҳал бир ош қошиқдан ичинг - таъми у қадар ёқимли эмас, албатта, бироқ фойда беради.

Сўрилувчи конфетлар
Дорихонадан тайёр конфетларни сотиб олишга ҳожат йўқ. Уларни уйда тайёрлаган осон ва арзонроқдир. Қирғичдан ўтказилган бир чой қошиқ занжабилга тахминан 250 грамм асал солинг. Аралашмани оловда қуюқ ҳолатга келгунича қайнатинг, ҳосил бўлган массани шаклчаларга жойлаб, бироз музлатинг.

Гиёҳлар тўплами
Барча ингридиентларни истаган дорихонангиздан топишингиз мумкин. Сизга липа гуллари ва қорағатнинг қуритилган барглари керак бўлади. Гиёҳлар тўпламини қайнаган сувда қайнатинг, тиндиринг ва кун давомида қабул қилинг.

Майиз ва сув
Энг оддий майиз йўталга қарши ажойиб восита ҳисобланади. Шунчаки унинг устидан совуқ сув қуйинг ва бир кунга қўйиб қўйинг. Кечқурун эса майизни илиқ сут билан истеъмол қилиш мумкин. Ёрдам беради!

















