Спорт | 07:50 / 03.12.2017
16109
1 дақиқада ўқилади

Фото: Де Хеа ўйин қаҳрамони

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид де Хеа АПЛнинг 15-турида «Арсенал»га қарши кечган ва 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйин қаҳрамонига айланди. Испаниялик ушбу дарвозабон ўз дарвозасига кириб кетаётган 14 зарбани бартараф этди, унинг қаҳрамонликлари эвазига жамоа биринчи бўлимни икки гол устунлиги билан якунлади - 2:0. 

Де Хеа бу ўйинда ўзини кўрсатиш орқали Премьер-лиганинг тарихий рекордини такрорлади — бунгача битта ўйинда 14 сейв италиялик Вито Манноне нидерландиялик Тим Крул томонидан амалга оширилганди. 

Умуман, ўйин давомида «Арсенал» рақиб дарвозаси томонидан 33 марта зарба берди, шундан 15таси аниқ зарба. Де Хеа фақат Александр Ляказеттнинг зарбасини қайтара олмади.

Мавзуга оид