Жаҳон | 11:20 / 03.12.2017
13556
1 дақиқада ўқилади
Журналист Трамп ҳақидаги репортажда хато қилгани учун ишдан четлатилди, Трамп бундан хурсанд
ABC телеканали журналисти АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн тўғрисидаги репортажда хатога йўл қўйгани учун вақтинчаликка ишдан четлатилди. Бу ҳақда телекомпания расман маълум қилди.
Трамп эса твиттерида ABC телеканалини бу қарор учун табриклаган ва бошқа нашрларга ҳам худди шундай йўл тутишни маслаҳат қилган.
«ABC телеканалини Брайан Россни Россия, Россия ва яна Россияни овлаш мақсадида ишончсиз маълумотлар ва ёлғонларга асосланган репортажни тайёрлагани учун ишдан четлатгани билан табриклайман. Бошқа газеталар ва нашрларни ҳам Fake News учун шундай чора кўришга чақираман!» — дея ёзган Трамп твиттерида.