Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон олий етакчиси яна “Ҳитлер” деб аталди
Фото: Gali Tibbon/AP
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Теҳронда ядровий қурол пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга изоҳ бериб, Эроннинг олий етакчиси оятуллоҳ Али Ҳаманаийни “Яқин Шарқнинг янги Ҳитлери” эканлигини айтган.
“Биз Эрон тузумига ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаймиз. Биз унга Сурияда ҳарбий борада жойлашишга ижозат бермаймиз”, деб айтган Нетаньяху.
У оятуллоҳни “Ҳитлер” дегани билан, Эрон ва фашист Германия ўртасида бир қатор муҳим фарқлар борлигини тан олган.
Аввалроқ Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ҳаманаийни “Яқин Шарқнинг янги Ҳитлери” деб атаганди. Бунга жавобан Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Барҳом Қосимий Саудия шаҳзодасини “ёш болаликда” айблаган.
Мавзуга оид
21:05 / 20.05.2026
Эрон бойитилган уранни Россияга топширишни кўриб чиқмоқда
20:14 / 20.05.2026
АҚШ ва Исроил Эронда собиқ президент Аҳмадинажодни ҳокимиятга олиб келмоқчи эди – ОАВ
19:30 / 20.05.2026
Украина ва Эрондаги урушлар: ўхшашлик ва тафовутлар
11:00 / 19.05.2026