Жамият | 13:20 / 04.12.2017
26008
1 дақиқада ўқилади

Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт»га расман директор этиб тайинланди

Фото: Ўзбекконцерт

2017 йил 4 декабрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида марказий аппарат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.Сайфуллаев иштирок этди. 

Маданият вазирлигининг 2017 йил 1 декабрдаги буйруғига асосан Одилжон Абдуғаниевич Абдуқаҳҳоров “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди.

Одилжон Абдуқаҳҳоров меҳнат фаолиятини “Камолот” ЁИҲ Наманган вилоят бўлими Кенгашида бошлаган бўлиб, кейинчалик  Республика “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши аппаратининг бир қанча масъул лавозимларида фаолият юритган. 2012 йилдан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси (собиқ -“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси) Кадрлар бўлими бошлиғи, Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими бошлиғи, 2017 йилнинг октябр ойидан  эса “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директор вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ўзбекконцерт" раҳбариятида ўзгариш юз бергани хабар қилинганди.

Мавзуга оид