Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Поль Погба камида 3 ўйинга дисквалификация қилинади
«Манчестер Юнайтед» жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погбага қўшимча дисквалификация хавф солмоқда.
Бугун Англия футбол ассоциация «Арсенал» – «МЮ» ўйинида ишлаган Андре Марринердан ушбу вазият бўйича ҳисобот қабул қилади.
The Telegraph тарқатган хабарга кўра, Погба ўша ўйинда рақиб жамоа ҳимоячиси Эктор Беллериннинг оёғини босгани учун яна 3 ўйинга дисквалификация қилиниши кутилмоқда. Бундан ташқари, агар унинг ҳакамнинг қизил карточкасини киноя билан қаршилаб, қарши олгани эътиборга олинса дисквалификация муддати яна узайиши мумкин.
Ҳозирча Погба ўйин вақтида олган қизил карточкаси туфайли кейинги турда «Манчестер Сити»га қарши ўтадиган дерби учрашувида жамоасига ёрдам бера олмаслиги аниқ бўлган. Ўйин 10 декабрь куни «Олд Траффорд»да бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
12:01 / 25.05.2026
«Арсенал» кубок кўтарди, «Сити» ва «Ливерпул» афсоналари билан хайрлашди
10:29 / 10.05.2026
«Сити» пойгага қайтди. Кун ўйинлари
13:31 / 04.05.2026
«Интер» – чемпион, «Реал» «Барса»га тож кийдиришни кечиктирди. Кун ўйинлари
11:48 / 14.04.2026