Воронежда чақалоғини сотишга уринган ўзбекистонлик жуфтлик 10 йилга қамалиши мумкин
Воронеж шаҳрида Ўзбекистоннинг икки фуқароси – 39 ёшли Маҳлиёхон Мўминова ва 29 ёшли Саидулло Мирабдуллаевга қарши қўзғатилган жиноий иш жамоатчилик орасида катта шов-шувни келтириб чиқарди. Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 271.1-моддаси 2-қисми, 30-моддаси 3-қисмида назарда тутилган (айбланувчига моддий ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган, ўзини эплай олмайдиган, вояга етмаган шахсга нисбатан одам савдоси жиноятини содир этишга суиқасд қилиш) жиноятларни содир этишда айбланмоқда. 2017 йилнинг сентябрида, Мирабдуллаев билан бирга яшаган Мўминова Воронежда қиз фарзандни дунёга келтиради, бироқ ФҲДЁ органларида болани дунёга келтириш ҳолатини қонунда кўрсатилган тартибда қайд эттирмаган.
Шундан сўнг Мўминова ва Мирабдуллаев жиноий тил бириктирган ҳамда чақалоқни сотиб олиш истагида бўлган шахсларни қидириб топиш, уни сотишдан олинган маблағларни эса ўз эҳтиёжлари учун сарфлаш ниятида бўлганлар.
10 октябрь куни ота-она қизчани тезкор амалиёт иштирокчиларига 30 минг рублга сотишди, кейинчалик улар полиция ходимлари томонидан қўлга олинди.
Айни дамда ушбу жиноий иш Воронеж туман судига юборилди. Ўзбекистон фуқаролари 10 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
18:38 / 11.12.2024
Марказий Осиёда одам савдоси кўрсаткичлари пасаймаяпти – БМТ
19:17 / 28.11.2024
Саккиз йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга олинди
15:24 / 25.11.2024
Туркияда одам савдоси қурбонига айланган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди
09:53 / 20.11.2024