Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
9 ойда Ўзбекистон ЯИМ 41 млрд долларга тенг бўлди
Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 ойи мобайнида иқтисодий ўсиш кўрсаткичи 5,3 фоиз атрофида бўлди. Ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 40-41 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Ботир Эргашев маълум қилди.

29 ноябрь куни Халқаро Пресс-клубда «Иқтисодиётни либераллаштириш: иқтисодий ўсиш ва инфляция жараёни» мавзусида навбатдаги сессия бўлиб ўтди. Унда Давлат статистика қўмитаси, Банк-молия академияси, экспертлар, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Сессияда қатнашган Давлат статистика қўмитаси вакилининг маълум қилишича, ўтган 9 ойлик ЯИМ кўрсаткичи сўмда ифодаланганда 170 трлн сўмдан иборат бўлган. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда вилоятлар кесимида энг катта ЯИМ Навоий в Қашқадарё вилоятларига тўғри келган.
Бундан ташқари 2017 йилда Ўзбекистон иқтисодиётида импорт ўрнига экспорт устунлик қилмоқда. Сессияда, шунингдек, Ўзбекистонга тўғридан-тўғри киритилаётган инвестициялар миқдорига ҳам ойдинлик киритилди. Хусусан, 9 ойлик якун бўйича ўзлаштирилган инвестициялар миқдори 7,9 трлн сўмни ташкил қилади. Умумий ўзлаштирилган маблағ мазкур инвестицияларнинг салкам 20 фоизидан иборат.

Жаҳон банки ва Давлат статистика қўмитасининг бу борадаги маълумотларида зиддиятлар мавжудлигини изоҳлаган мутахассис, Жаҳон банкидаги маълумотлар асосан киритилаётган инвестициялар миқдорини кўрсатишини, киритилаётган инвестициялар эса, ўзлаштирилган инвестицияларни англатмаслигини билдирди.
Мавзуга оид
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
12:32 / 03.07.2026
Ҳунармандлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда
10:50 / 03.07.2026