Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон уран қазиб олишни қисқартиради
"Казатомпром" АЖ уран қазиб олиш ҳажмини 20 фоизга қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания хабарида айтилади.
Хабарга кўра, қазиб олиш ҳажмининг пасайишига асосий сабаб – бозорда ураннинг кўпайиб кетгани. Компаниядан таъкидлашларича, қисқартириш 2018 йилнинг январидан бошлаб, уч йил давомида амал қилади. Кутилишича, қазиб олиш даражаси 2018 йилда тўрт минг тоннага камайтирилади. Бу «UxC» томонидан келаси йил учун берилган прогнозда жаҳондаги уран қазиб олиш ҳажмидан етти фоизни ташкил этади. Қозоғистон компанияси жаҳон бозорининг 37 фоиздан ортиқ қисмини эгаллайди. "Казатомпром" қазиб олиш ҳажмини уч йил ичида қисқартириш давомида 11 минг тонна уранни "қазиб олмасликни" режалаштирмоқда.
Қайд этилишича, қабул қилинган қарор Қозоғистондаги уран конлари "умрини" узайтиради. Компания раҳбариятининг фикрича, бу омил тоза, углеродлардан холи электр энергияси ишлаб чиқаришда муҳим элемент саналади.
Шу билан бирга компаниядан таъкидлашларича, қабул қилинган қарор уран етказиб бериш бўйича мажбуриятларга таъсир кўрсатмайди.
Мавзуга оид
08:16 / 03.06.2026
Ядровий энергетикага талаб ошмоқда: уран бозори қайта жонланди
17:43 / 31.05.2026
Қозоғистон Эроннинг уран захираларини қабул қилишни таклиф қилди
17:40 / 21.05.2026
ОАВ: Эрон олий раҳбари бойитилган уранни мамлакатдан олиб чиқиб кетишни тақиқлади
10:19 / 09.05.2026