Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Афғонистон президенти Ҳазрати Имом мажмуаси зиёратида
Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Тошкентдаги Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасига ташриф буюрди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, олий мартабали меҳмонга бу ердаги масжид ва мақбараларнинг тарихи ҳақида маълумот берилди.
Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Мўйи Муборак мадрасасида сақланаётган Усмон мусҳафи ва бошқа тарихий-маърифий ёдгорликларни катта қизиқиш билан кўрди.
Ашраф Ғани Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ислом динини ўрганиш, унинг асл инсонпарварлик моҳиятини тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишларга юксак баҳо берди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026