2017/18 йилги Чемпионлар лигаси гуруҳ ўйинларининг сўнгги турига старт берилди. 

Куннинг энг қизиқ учрашувларидан бири "Бавария" ҳамда "ПСЖ" клублари ўртасида бўлиб ўтди. Голларга бой бўлган учрашув мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

"Бавария" таркибида Левандовски 1та гол урган бўлса, Толиссо дубль қайд этди. Парижликларнинг ягона голи Мбаппе томонидан киритилди. 

Яна бир муҳим учрашув Лондонда, "Челси" ҳамда "Атлетико Мадрид" жамоалари ўртасида кечди. Мусобақани давом эттириш учун кичик имкониятга эга бўлган мадридликлар дуранг қайд этиб, мусобақани тарк этишди. Меҳмонлар 56-дақиқада Сауль урган гол эвазига ҳисобни очишган бўлса, 75-дақиқада Савич ўз дарвозасига гол киритиб, дуранг натижа қайд этилишини таъминлади. 

"Барселона" эса ўз майдонида "Спортинг"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди. Мезбонларга ғалаба келтирган гол 59-дақиқада Алькасер томонидан киритилган бўлса, ўйиннинг сўнги дақиқаларида Матьё ўз даврозасига гол киритиб, ҳисоб 2:0 бўлишини таъминлади. 

Қолган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Чемпионлар лигаси, 6-тур

А гуруҳи

Манчестер Юнайтед (Англия) – ЦСКА (Россия) 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 45 Витиньо, 1:1 – 64 Лукаку, 2:1 – 66 Рэшфорд.
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Линделеф, Смоллинг, Блинд, Валенсия (Туанзебе, 72), Эррера (Мактомини, 66), Погба, Шоу, Мата, Лукаку (Марсьяль, 74), Рэшфорд.
ЦСКА – Акинфеев, Березуцкий, Игнашевич, Васин, Фернандес, Головин, Кучаев, Набабкин (Хосонов, 90), Витиньо (Жамалетдинов, 82), Чалов (Гордюшенко, 66), Дзагоев.
Огоҳлантиришлар: Березуцкий (57), Мактомини (73).

Фото: Twitter/ChampionsLeague

Бенфика (Португалия) – Базель (Швейцария) 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 5 Эльюнусси, 0:2 – 65 Оберлен.
Бенфика – Свилар, Дуглас Перейра, Лопес, Жардел, Элизеу, Жоау Карвалью, Самарис (Андре Алмейда, 73), Пицци (Габриэл, 73), Живкович, Сеферович, Диогу Гонсалвеш (Жонас, 62).