Россия президенти Владимир Путин ҳуқуқ-тартибот идоралари ва Роскомнадзор сўрови бўйича телефон орқали бирор теракт ёки жиноятга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатувчилар – “телефон террорчилари”нинг телефон рақамларини тўсиш ҳақидаги қонунни имзолади.
Янги қонунга кўра, алоқа оператори ҳуқуқ-тартибот идоралари ёки Роскомнадзордан тегишли сўров тушганда тегишли телефон рақамига хизматлар кўрсатишни тўхтатиши лозим бўлади. Қонун, шунингдек, алоқа операторларига смс-хабарлар жўнатувчиларнинг рақамларини ўзгартирмаган ҳолда узатиш мажбуриятини қўяди.















