Одатда iPhone эгалари ёнида бир нечта қувватлаш қурилмалари, адаптерлар ва портатив аккумуляторлар олиб юришига тўғри келади. Биз сизга смартфон батареясининг қувватини қандай тежаш мумкинлиги хусусида маълумот берамиз. 

Шу билан энг керакли лаҳзада телефон батареяси панд бермаслигига ишонч ошади, асаббузарлик камаяди, ҳаётингиз янада қулайроқ ва осонроқ бўлади. Бунинг учун қуйидагиларни амалга оширишга тўғри келади. Уларни қўллашга бир неча дақиқа кифоя — бироқ бу амалиёт iPhone ва бошқа смартфонларнинг муқобил ишлаш вақтини сезиларли узайтиради. 

1.Bluetooth сигналини ўчиринг

Фото: Better Humans

Бу аккумулятор қувватини тежашнинг оддий ва ёрдам берадиган усулидир. Apple Watch соатингиз бўлмаса, Bluetooth модулини ишлатишдан маъни йўқ. 

Бунга қўшимча равишда LTE тармоғини ўчиринг. Айрим мамлакатларда мобил алоқа операторлари анча хасисдир. Агар сизнинг интернет трафикингиз ойига 1-2 Гб бўлса, LTE тармоғига уланиш нафақат керак эмас, балки ўчириб қўйиш лозим. 

2.Огоҳлантиришларнинг бир қисмини ўчиринг

Фото: Better Humans

Иловаларга телефонингизга огоҳлантиришлар юборишини тақиқланг. Бошқа турдаги ахборотлардан ҳам воз кечинг. Фақат қўнғироқлар ва тақвимни қолдирсангиз етарли. 

3.Автоёрқинлик функциясини ҳам ўчиринг

Фото: Better Humans

Экраннинг автоёрқинлигини ўчириш аккумуляторни тежашнинг энг яхши усулларидан биридир. Смартфон мустақил равишда экран ёрқинлигини ўзгартирса, қувват сарфини камайтиришнинг уддасидан чиқиб бўлмайди. 

Бунга қўшимча равишда оқ-қора тартибини ишга тушириш ҳам мумкин. Тўғри кўз ўргангунча, бу ноодатий туюлади. 

4.Ёрқинликни 10−25 фоизга ўрнатингСмартфон ёрқинлик даражасини мустақил бошқармагач, унинг даражасини «Созламалар»га кириб, 10-25 фоизгача белгилаш мумкин. Аксар ҳолларда бу етарли ҳисобланади.