18:46 / 09.12.2017
9785

Даниялик сув қундузларига қарши судда ютқазди 

Фото: Depositphotos

Дания фуқароси судда ютқазди, унда у сув қундузлари колонияси томонидан мол-мулкка етказилган зарарнинг қопланишига эришмоқчи бўлган. Бу ҳақда The Local хабар бермоқда.

Ғарбий Ютландия минтақасида яшовчи Финд Андерсен-Фрюдаль Дания Табиатни муҳофаза қилиш бўйича агентлигига қарши даъво аризаси билан чиққан, бу сув қундузлари унинг назоратида бўлган ҳудуддаги дарахтларга зарар етказгани туфайли юз берди. У товон пули сифатида 200-300 минг дания кронаси (37-40 минг евро)ни талаб қилди.

Бироқ суд агентлик ва сув қундузларининг ҳаракатини тўғри деб ҳисоблади, сабаби ушбу ҳайвонлар ноёб турга киради. Андерсен-Фрюдалга эса экологларга 30 минг крона (4 минг евро) миқдорида пул тўлаш мажбурияти юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Даниянинг муҳожирлик ва интеграция масалалари бўйича вазири Ингер Стойберг бошпана тақдим этиш бўйича рад жавоби берилган мигрантларни сақлаш жойидан қочиб қолишга мажбур бўлгани хабар қилинганди.

Top