Ребил коммунасида яшовчи фуқаро ўз ҳовлисида янги терраса қуриш учун ер қазиётиб, сопол идиш ва унинг атрофида сочилиб ётган металл буюмларга дуч келган. У дастлаб белкураги бирор эски тўсиқ қолдиғи ёки сопол бўлакларига урилган деб ўйлаган. Бироқ қўллари билан қазишни давом эттириб, кумуш тақинчоқлар, тангалар ва қуймаларни топади.

Шимолий Ютландия тарихий музейи вакилларига кўра, топилма Х асрда кумушнинг қандай ишлатилгани ва викинглар бойликларини қандай сақлаганини тушуниш учун муҳим аҳамиятга ега. Кумуш қуймалар идиш ичида оғирлигига қараб жойлаштирилган. Бу уларнинг қиймати ҳам ҳисобга олинганини кўрсатиши мумкин.

Хазина таркибида араб ва англа-саксон тангалари ҳам бор. Англия тангалари қирол Эдуард ҳукмронлиги даврида — 899–924 йилларда зарб қилинган. Араб тангалари ҳам Х асрда муомалада бўлган. Шу сабабли олимлар хазинани Х асрга оид деб ҳисобламоқда.