Германия рози. Европа Қўшма Штатлари қачон ташкил этилиши мумкин?
Германия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Зигмар Габриэль Германия Социал-демократик партияси раиси Мартин Шульцнинг 2025 йилга келиб Европа Қўшма Штатларини ташкил этиш ҳақидаги ғоясини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда ARD телеканали хабар бермоқда.
«Сиёсатчиларни ҳар доим танқид қилишади, бунга уларнинг келажакдаги ривожланиш бўйича режалари йўқлиги сабаб сифатида келтирилади. Ҳамда ҳозир кимдадир – Мартин Шульцда – Европанинг келажакдаги ривожи ва тараққиёти бўйича янги ғоя туғилди, ва барча унга дарҳол ташланди», - дея айтиб ўтди Шульцнинг партиядоши бўлган Габриэль.
Вазирнинг фикрига кўра, Европа бутун дунё бўйлаб европалик фуқаролар манфаатини ҳимоя қилувчига айланиши керак. Ҳамда бу, унинг таъкидлашича, ҳар бир давлат алоҳида сиёсат олиб борадиган бўлсак, имконсиздир.
«Дунё ўзгармоқда. Осиё, Лотин Америкаси, Африка. Фақат Европа кичраймоқда. Агарда биз бу борада қатъий позицияда турмасак, келажакда фарзандларимиз овозларидан маҳрум бўлишади», - дея хулоса қилган Габриэль.
Аввалроқ немисларнинг аксарияти Европа Қўшма Штатларини ташкил этиш ғоясига қарши чиққани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
01:28 / 14.10.2024
NASA Юпитер табиий йўлдошига учириладиган миссиясини тайёрламоқда
11:50 / 19.09.2024
Иш кўп, маош кам: Европа шифохоналарида “кадрлар инқирози” юз бермоқда
16:21 / 16.09.2024
Иш ва дам олиш ўртасидаги мувозанат. Европанинг қайси давлатлари бу борада етакчи?
11:20 / 16.09.2024