Кайфият ёки уйқу сифати билан боғлиқ муаммоларингиз бўлса, кофеиндан воз кечишга ҳаракат қилиб кўринг. Бундай қарор бирйўла қатор ижобий ўзгаришлар олиб келади. Ишбилармон, StackFrame компанияси асосчиси Жин Маккалли шу мавзудаги мақоласи билан бўлишди.

Сабаблари

Биз болалигимизданоқ кофеин истеъмол қила бошлаймиз: у чой, кола ва бошқа қатор ичимликларда бор. Ўзимиз сезмаган ҳолатда бизга зарур бўлган кофеин миқдори секин-асталик билан ошиб боради ва муайян даражада тобеъликни ривожлантиради. Энди эрталаблари қаҳва ичмай, ўзимизни тетик ҳис қила олмаймиз. Албатта, кофеин ҳаммага ҳам бир хил таъсир қилавермайди. Бироқ уни мунтазам равишда истеъмол қилиш аксарият одамларда ўрганиш ҳиссини келтириб чиқаради.

Кофеин миядаги аденозин рецепторларини блоклайди ва бунинг натижасида биз ўзимизни тетикроқ ҳис қиламиз. Бироқ аста-секинлик билан янги аденозин рецепторлари ҳосил бўлади ва шунда кофеин тетиклаштирувчи таъсирга эга бўлмай қолади.  Рағбатлантирувчи таъсирни қайта ҳис қилиш учун унинг миқдорини оширишга тўғри келади.

Ижобий томонлари

  • Кун давомида энергия даражаси ўзгаришсиз қолади.  Мунтазам равишда кофеин истеъмол қилинганда энергия даражаси одатда кун давомида пасаяди, бунинг натижасида эса қаҳва ёки чой ичиш истаги туғилади;
  • Уйқу сифати яхшиланади. Ухлашингиз осонлашади, тунда камроқ уйғонасиз. Кофеинни, айниқса куннинг иккинчи ярмида истеъмол қилинганда уйқуга кетиш қийинлашади;
  • Кайфият бир маромга тушади. Агар авваллари қаҳва ичмай, ўзингизни асабий ҳис қилган бўлсангиз, энди бундай муаммо бўлмайди;
  • Эрталаблари спорт билан шуғулланиш енгиллашади. Энди қаҳва билан "зарядланиш"га ҳожат қолмайди, ахир сиз шундоқ ҳам мириқиб ухлаб, тетик уйғондингиз-ку!
Фото: Лайфхакер

Салбий томонлари

  • Уйқусизликни компенсация қилишнинг иложи йўқ. Шундай бўлса-да, уйқу режимингизга эътиборлироқ бўласиз. Зеро кундузи ўзингизни тетик ҳис қилишингиз учун ухлашга эртароқ ётиш керак бўлади;
  • Аксарият ҳолатларда шунчаки оддий сув ичилмайди, шу боис дастлаб ўзингизни ноқулай ҳис қиласиз. Бироқ вақт ўтгач, бунга кўникасиз;