Жаҳон | 08:40 / 12.12.2017
10436
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон бош прокурори ўзгарди

Фото: Ca-news

Қайрат Кожамжаров Қозоғистон бош прокурори этиб тайинланди, бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати Twitter’да хабар бермоқда.

Қайрат Кожамжаров 1965 йилнинг 24 март куни таваллуд топган. 1987 йилда А.А.Жданов бошчилигидаги давлат университетининг юридик факультетини тамомлаган, мутахассислиги бўйича юрист.

Меҳнат фаолиятини 1987 йилда Жамбул вилояти прокуратурасидан бошлаган бўлиб, ушбу вилоятда 1997 йилга қадар турли юқори лавозимларда ишлаган. 2013 йилдан Қозоғистон Республикаси президентининг ёрдамчиси – Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби, 2014 йилдан эса Қозоғистон Республикасининг давлат хизмати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси лавозимини эгаллаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид