Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7 йилда илк марта. АҚШ армияси сонини оширади
АҚШ 2018 йилда етти йил ичида биринчи марта ҳарбий хизматчилар сонини оширади. Бу ҳақда президент Дональд Трамп маълум қилди.
"Ҳарбий бюджет бизнинг асосий қурол – аскарларимизга йирик инвестицияларни назарда тутади", - дея унинг сўзларини келтиради Оқ уй сайти.
Шунингдек, Қўшма Штатлар етакчисининг таъкидлашича, кейинги йилда ҳарбийлар маошини саккиз йил ичидаги энг йирик миқдорда ошириш режалаштирилган.
АҚШ қуролли кучлари умумий сони бугунги кунда тахминан 1,4 миллион ҳарбийни ташкил этади, шунингдек, 684 минг оддий фуқаролар ҳам хизмат олиб боради. 990 мингдан ортиқ киши захирада қайд этилган.
Аввалроқ Трамп 2018 йилги АҚШ мудофаа бюджетини имзолаганди. Вашингтон мудофаа мақсадларига 692 миллиард доллар ажратади, шу билан бирга, 4,6 миллиард доллар Москвани “босиб туришга” ва Европадаги “Россия тажовузкорлигига” қарши курашга йўналтирилади.
Бундан ташқари, қонун лойиҳаси Россия Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликка қўйилган тақиқни узайтиради ҳамда Украинага 350 миллион долларлик ҳарбий ёрдамни назарда тутади.