Кўпчилик янги ишга ўтганда ишни нимадан бошлашни, ўзини қандай тутишни билмай қолади. МДҲнинг энг муваффақиятли фаолият олиб борувчи HR-директорларидан бири Михаил Притула (12 йилдан буён шу соҳада фаолият юритади, ундан аввал Wargaming, СТБ, Альфа-Банкда ишлаган) "Лайфхакер"да шу мавзуга доир тавсиялари билан бўлишди.

Ходимлар адаптацияси ёки Ғарб тили билан айтганда, onboarding мавзусига кўп тадқиқотлар, мақолалар, тавсиялар ва ҳатто китоблар ҳам бағишланган. Китоб номлари, статистика, ҳавола ва бошқалар билан бошингизни қотирмай, дарҳол мақсадга ўтаман ва HR соҳасидаги 12 йиллик иш тажрибамдан келиб чиқиб, бир неча тавсияларим билан бўлишаман.

Янги ишга мослашиш ўз-ўзидан рўй бермайди

Инсон қанча ўз ишининг устаси бўлмасин, янги ишга ўрганиши осон кечмайди. Кўпчилик зўр профессионални ишга олсам, нима қилиш ва қандай молашиш борасида муаммолар бўлмайди, деб ўйлайди. Бу профессионаллик белгиси ҳисобланади. Мослаша олмадими - демак, профи эмас. Кейингиси!

Аслида янги ишга мослашиш анчагача чўзилади ва янги ходим 3-6 ойдан кейингина жамоага тўлиқ мослашади. Сифатли адаптация билан бу муддат икки баробарга қисқаради.

Фото: Лайфхакер

Биринчи кун осон бўлмайди

Шундай қилиб, адаптация — жуда фойдали жараён эканини тушундингиз. Нима қилиш керак, қаёққа югуриш керак? Тезда ходимларингизни жамоага мослаштириш билан шуғулланувчи HR-менежерни ишга ёллаш керак. Энг аввало эса, тинчланиб олиш керак. Адаптация муваффақияти 90 фоиз биринчи ишчи кунига боғлиқ ва буни раҳбарнинг ўзи сифатли уддалаши мумкин. Бироқ бунга бироз тайёргарлик керак бўлади.

Ҳужжатлар

Бу вақтга келиб ҳужжатлар имзоланганига ишонч ҳосил қилинг (ходимлар компания томонидан ҳужжатларнинг имзоланиши чўзилишини ёқтиришмайди). Имкони бўлса, буни олдиндан тайёр қилиб қўйиш керак.

Масалан, СТБда биз тайёр анкетани номзодга йўллардик, у анкетадаги саволларга жавоб ёзиб, бизга жўнатарди. «1С»да барча шартномаларимиз жойланар эди, биз номзод анкетасини ўша ерга юклаб, 5 дақиқада барча ҳужжатларни чоп этардик. Шунда кадрлар бўйича ходим номзоднинг анкета тўлдиришини кутиб ўтиришига ҳожат қолмасди.