08:27 / 14.12.2017
9530

Тошкентда талончилик фош этилди 

Фото: Hvylya.net

2017 йилнинг 3 ноябрь куни тахминан соат 16.00 ларда номаълум шахс, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида, фуқаро А.Ф.нинг соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли баҳоси 120 АҚШ доллари бўлган занжирини эгаллаб олган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик, яъни соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, мазкур жиноятни муқаддам судланган Д.Г. содир этганлиги аниқланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Top