Бугун, 14 декабрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрида Ўзбекистон футбол федерациясининг 2017 йилдаги фаолияти якунлари ва турли номинациялар бўйича ғолибларни тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Бу йилги тақдирлаш маросими аввалги йиллардагига қараганда бошқача форматда ўтказилди.




Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Ўзбекистон футбол федерацияси раиси Умид Аҳмаджонов ва бошқалар мамлакатимизда футболни ривожлантириш, ёшларнинг футбол билан мунтазам шуғулланиши учун зарур шароит яратишга доимий эътибор қаратилаётганини таъкидлади.






Сўнгги йилларда Ўзбекистонда футболни ривожлантиришнинг мустаҳкам пойдевори, яхлит тизими яратилгани қайд этилди. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида футбол инфратузилмасини яратиш, янги стадионлар, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини барпо этиш, мавжудларини реконструкция қилиш, турли мусобақа ва турнирларни мунтазам ташкил этиш орқали ёш иқтидор эгаларини аниқлаш ва терма жамоалар захирасини бойитиш, миллий, ёшлар, ўсмирлар терма жамоаларининг хорижий ўқув-машғулот йиғинлари ва нуфузли турнирларда муносиб иштирокини таъминлаш, мураббий ва ҳакамларнинг малакасини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилгани эътироф этилди.






































