Жаҳон | 14:58 / 16.12.2017
10614
1 дақиқада ўқилади

Норвегия жаҳонда биринчи бўлиб FM-радиодан бутунлай воз кечди

Фото: Cultofmac.com

Норвегия FM-радиоузатишдан бутунлай воз кечиб, рақамли шаклга ўтган жаҳондаги илк давлатга айланди, деб хабар бермоқда The Local.

Нашр маълумотларига кўра, Норвегиянинг шимолий минтақалари ҳамда Арктикадаги Свальбард архипелаги рақамли аудиоузатишга (DAB) чоршанба, 13 декабрь куни энг сўнгги бўлиб ўтказилди.

Таъкидланишича, DAB товушнинг яхшироқ сифати билан таъминлаб беради ҳамда кўпроқ каналларни таклиф қилади.

Яқин йилларда Европанинг баъзи давлатлари ҳам бу борада ўзгаришни амалга оширмоқчи. Хусусан, Дания, Швеция ва Буюк Британия рақамли шаклга бутунлай ўтишни режалаштирган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид