Нигериянинг ҳукумат кучлари “Боко Ҳаром” назоратидаги ҳудудларда бир қатор операциялар ўтказиб, камида 220 жангарини қўлга олди. Бу ҳақда Нигерия армиясининг расмий вакили Ониема Нвачукву маълум қилган. 

“Қўшинлар Чад кўли ҳудудида 167, Борно штатида эса 53 жангарини қўлга олган”, деб маълум қилган Нвачукву.  Бундан ташқари, рейдлар давомида жангариларнинг оила аъзолари бўлган 67 аёл ва 173 бола озод қилинган.