2017 йилда анчагина геосиёсий, ижтимоий ва технологик ўзгаришлар кузатилди, беш юлдузли меҳмонхоналар эса имкон қадар уларга мослашмоқда. Келгуси йилда бу соҳадан нималар кутиш мумкинлиги ҳақида экспертлар - International Inc. глобал брендинг бўйича директори Тина Эдмунсон, Нью-Йорк университети қошидаги Жонатан Тиш номли Меҳмондорчилик ва туризм маркази профессори Бьорн Хэнсон, Hilton Worldwide Holdings Inc. юқори сегментининг глобал брендинг бўйича директори Жон Вандерслис, Deloitte LLP ишчи ташрифлар, меҳмондорчилик ва хизматлар бўлимидан Гай Лэнгфорд ва Марчелло Гасдиялар ҳикоя қилишади.

Янги йиғимлар йирик бозорларга зарба беради

Келгуси йилда АҚШнинг йирик бозорларидаги меҳмонхоналар қимматлашади, зеро маҳаллий ҳукуматлар курорт йиғимларини тобора кўпроқ жорий қилишмоқда. Йиғим суммаси суткасига 25 долларгачани ташкил қилиши мумкин. Хэнсон тажрибали сайёҳ катта танловга эга бўлмайдиган Нью-Йоркда йиғимлар таъсирини кучлироқ  ҳис қилади - энг яхши жойлар одатда буюртмага кўра банд қилинади.

Гап-сўзларга қараганда, тез орада Чикаго ва Лос-Анжелесда ҳам йиғимлар йўлга қўйилади. Сафар харажатларини ҳисоблаганда, ҳар эҳтимолга қарши, йиғимларни ҳам инобатга олиш керак - афсуски, бу соҳада тўлиқ шаффофликка эришишга ҳали вақт бор. Умуман олганда, бунинг яхши томони ҳам мавжуд. "Бу номерларга тарифни оширишдан яхшироқ, - дейди Хансон. - Тарифлардан фарқли ўлароқ, йиғимлар бўлган меҳмонхоналарда яшаганлик учун шаҳар солиқлари олинмайди".

Номерларда ҳеч қандай тозалашлар бўлмайди

"Меҳмонхоналар борган сари кўпроқ номердаги тозалаш ишларидан воз кечмоқда ва бунинг икки сабаби бор. Улардан бири - нарх", - дейди Хэнсон. Иккинчиси, унинг сўзларига кўра, махфийлик.

"Одамлар тушунарсиз сабабларга кўра, баъзан кўпроқ, баъзида эса камроқ ўз шахсий ҳудуди борасида хавотирга тушишади ва айнан ҳозир биз максимал даражада аралашмаслик босқичидан ўтаяпмиз. Баъзи одамлар ҳатто тиш чўткаси қўйилган жой ўзгаришидан ҳам жиддий ташвишга тушишади", - дея изоҳлайди у.

Лэнг­форд шундай дейди: "Шахсан мен бу йўналишда ҳақиқатда қадрли хизматлар ва кераксиз даҳмазалар бор, деб ҳисоблайман. Масалан, менинг ўрнимга бошқа бировнинг каравотимни тартибга келтириши керак эмас. Баъзи компаниялар учун бу фаолиятининг бир қисми бўлиши мумкин. Қолган барча ҳолатларда бу мижознинг елкасига юкланувчи ортиқча харажатлардир".