Об-ҳаво мутахассислари Москвада 17 декабрда бу кун учун 138 йиллик кузатувлар давомида ҳаво ҳарорати максимал даражада бўлганини маълум қилишганди. Ҳаво ҳарорати +7 градусни ташкил қилганди.   

Бироқ шу куннинг ўзида кейинроқ ҳарорат +8 га кўтарилиб, бир кун ичида иккинчи рекорд натижа қайд қилинди.

Об-ҳаво мутахассисларининг таъкидлашича, ҳаво ҳарорати бундан юқорироқ кўтарилмайди, чунки кечга яқин ҳароратнинг 0 градусгача пасайиб, ёмғирнинг қорга айланиши эҳтимоли мавжуд.