Иқтисодиёт | 17:46 / 28.03.2023
28080
2 дақиқада ўқилади

“Hi-tech bank” банкрот деб топилди

Тошкент туманлараро иқтисодий суди қарори билан “Hi-tech bank” банкрот деб топилди. Банкни тугатиш комиссияси ҳам ўз фаолиятини якунлади.

Фото: Hi-tech bank

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 17 мартдаги қарори билан “Hi-tech bank”  банкрот деб топилди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

“2023 йил 17 мартдаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг “Hi-tech bank”  хусусий акциядорлик тижорат банкини банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ва Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорига асосан “Hi-tech bank” хусусий акциядорлик тижорат банкини тугатиш комиссияси ваколати тугатилгани ҳамда суд томонидан М.Гизатулин тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлангани маълум қилинади”, дейилади расмий хабарда.

Маълумот учун, 2022 йилнинг октябрь ойида Марказий банкнинг тегишли қарори билан “Туркистонбанк” ва “Hi-tech bank”дан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар олиб қўйилганди ва банкларни тугатиш комиссияси таркиби тайинланганди. Иккала банк томонидан “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 54- ва 77-моддаларида белгиланган қоидабузарликлар содир этилгани бунга сабаб сифатида келтирилган.

Лицензиялари бекор қилингач “Туркистонбанк”нинг 368 млрд сўм атрофида, “Hi-tech bank”нинг эса тахминан 5 млрд сўм аҳолидан қарздорлиги давлат ҳисобидан қайтарилган. 

Мавзуга оид