Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг бой америкалик машҳурларнинг 2017 йилги рейтинги тузилди
Forbes журнали 2017 йилнинг энг бой америкалик машҳур кишиси сифатида “Юлдузлар жанглари” фантастик фильмининг режиссёри Жорж Лукасни эътироф этди. Лукаснинг бойлиги 5,5 млрд долларга баҳоланмоқда.
Рейтингнинг 2-поғонасини яна бир машҳур режиссёр Стивен Спилберг 3,6 млрд доллар билан эгаллади. Телебошловчи Опра Уинфрининг бойлиги 2,8 млрд долларга баҳоланди ва у 3-поғонани эгаллади.
Етакчи ўнталикдан, шунингдек, собиқ баскетболчи Майкл Жордан (1,4 млрд доллар), иллюзионист Дэвид Копперфильд (875 млн доллар), рэп ижрочилар Дидди (820 млн доллар) ва Жей-Зи (810 млн доллар), гольфчи Тайгер Вудс (750 млн доллар), яна бир рэп ижрочи Доктор Дре (740 млн доллар) ва ёзувчи Жеймс Паттерсон 730 млн доллар билан жой олган.
Forbes бу рейтингни тузишда юлдузларнинг маблағи, уларга тегишли компаниялар ва кўчмас мулкнинг қийматларини ҳисобга олади. Жорий йилда рейтинг етакчи ўнталигининг жами бойлиги 18 млрд долларни ташкил қилди, бу эса ўтган йилгидан 7,8 фоизга кўпроқдир.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026