Хитойнинг Vernee компанияси Full HD сифатига эга, ҳошиясиз экран ва сиғими 6200 мА-соатни ташкил қилувчи батарея билан жиҳозланган Vernee X смартфонини ишлаб чиқди.
Смартфон қалинлиги унинг кучли батареяси эвазига муқобилларидан бироз энлироқ бўлиб, 9,8 мм.ни ташкил қилади. Гаджет 8 ядроли Helio P23 процессори, 6 Гб тезкор хотира ва 128 Гб доимий хотира, бармоқ излари сканери, юзни таниш технологиясини олган.

Эътиборлиси, смартфон иккита иккиланган камера: 16+5 Мп ли асосий камера ва 13+5 Мп ли олд камерага эга.
Янги смартфоннинг нархи 250 долларни ташкил қилади.












