Жамият | 16:37 / 19.12.2017
78943
1 дақиқада ўқилади

ИИББ маст ҳайдовчилар фотосуратини эълон қилишни бошлади

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида эндиликда маст ҳолатда транспорт воситасини бошқаргани учун ушланган ҳайдовчилар фотосуратлари эълон қилинмоқда.

Қоидабузарларнинг тўлиқ рўйхати ҳамда уларнинг фотосуратини ушбу ҳавола орқали ўтиб, кўришингиз мумкин.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйилганлик ҳолатларини аниқлаш борасида рейдлар ўтказилмоқда.

2017 йилнинг 17 декабрь куни ўтказилган тадбир жараёнида йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан жами 3982 та қоидабузарлик аниқланди. Жумладан, 27 киши маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарган, деб хабар бермоқда ИИББ.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид