Озарбойжон бош вазири ўринбосарининг набираси 6 йилга қамалди
Оғир жиноятлар бўйича Боку суди Озарбойжон бош вазири ўринбосари Али Гасановнинг набираси Ноил Аллахвердиевни олти йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди. У икки инсон ҳалок бўлган йўл-транспорт ҳодисасини содир этган, деб хабар бермоқда Qafqazinfo.az портали.
Аллахвердиев икки инсон ҳалок бўлган ва яна икки одам жароҳат олган йўл-транспорт ҳодисасини содир этишда айбдор, деб топилди. Прокурор Аллахвердиевни етти йилга озодликдан маҳрум этишни талаб қилди.
Аллахвердиев ва унинг дўсти Мирмагомед Исмоилов 7 август куни ҳибсга олинди. РБК’га Озарбойжон ИИВ матбуот хизматидан хабар беришларича, Боку шаҳрида 3 август куни ЙТҲ юз берган бўлиб, унинг натижасида икки инсон ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олди. ИИВ маълумотларига кўра, ЙТҲ Аллахвердиев ўз дўсти билан шаҳар кўчаларида Mercedes ва Mazda автомобилида пойгалар уюштиргани туфайли юз берган. Mercedes Ҳайдар Алиев шоҳкўчасида ВАЗ-2115’га келиб урилган, сўнг уч нафар пиёдани уриб юбориб, ёниб кетган.
Мавзуга оид
23:22 / 14.10.2024
Озарбойжон президенти Пашиняннинг тинчлик бўйича таклифини «ҳақиқатдан йироқ» деб атади
13:56 / 14.10.2024
Озарбойжонда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича миллий стратегия қабул қилинди
12:51 / 03.10.2024
Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги товар айланмаси сезиларли тарзда ўсмоқда
23:53 / 30.09.2024