Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси экспорт қиладими?
Тожикистон қўшни Ўзбекистонга электр энергияси экспорти учун техник имкониятларга эга. Бу ҳақда Тожикистон парламентининг қуйи палатаси депутатларига мамлакат энергетика ва сув ресурслари вазири Усмонали Усмонзода хабар берди.
Депутатлар парламент қуйи палатасининг чоршанба кунги навбатдаги сессиясида мамлакат Энергетика вазирлиги раҳбаридан республиканинг Марказий Осиё минтақаси ягона электр энергетика тизимига қўшилиши бўйича савол билан мурожаат қилишган.
У.Усмонзоданинг сўзларига кўра, сўнгги бир йил давомида ўзбекистонлик энергетиклар билан ушбу масала бўйича бир неча учрашувлар бўлиб ўтди. «Тожикистон бугунги кунда қўшни давлатга келаси йилнинг ёзги даврида электр энергияси экспортини йўлга қўйишга техник жиҳатдан тайёр. Бу мамлакатнинг шимолий минтақаси билан бирлашиш имкониятига тегишли. Бироқ бутунлай тиклаш ҳамда Марказий Осиё минтақаси ягона электр энергетика тизимига қўшилиш учун бир қатор ишларни амалга ошириш лозим, жумладан қўшни Ўзбекистон ҳудудида ҳам. Гап шундаки, қатор энергетика объектлари ишга туширилганидан сўнг, Тожикистон энергетика тизими ўзгарди», - дея аниқлик киритган вазир.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги «Ғузор» нимстанциясини Тожикистондаги «Регар» нимстанциясига улаш учун Ўзбекистон ҳудудида 60 километрлик юқори вольтли электр узатиш тармоғини тиклаш ҳам керак.
Тожикистонлик энергетикларнинг аввалроқ хабар беришича, Тожикистон электр энергетика тармоқларининг Ўзбекистон энергетика тизими билан уланиш имконияти «Барки точик» мутахассислари томонидан тўла ўрганилган ҳамда Тожикистон Ўзбекистон ҳудудидаги нимстанцияга «Регар» нимстанциясидан уланишга бутунлай тайёр.
Мавзуга оид
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
10:03 / 01.05.2026
Электрдаги йўқотишлари юқори бўлган 44 та ҳудуднинг электр корхонаси раҳбари ишдан олинди
09:13 / 25.04.2026
Тошкентда электр корхонаси муҳандислари 8 минг доллар билан ушланди
17:58 / 17.03.2026