АҚШда Қозоғистон фуқароси ИШИД сабаб 15 йилга қамалди, ишда ўзбекистонликлар ҳам бор
АҚШда Қозоғистон фуқароси Аҳрор Сайдахметов 15 йилга озодликдан маҳрум этилди. У ИШИД террорчилик гуруҳини қўллаб-қувватлаш мақсадида тил бириктиришда айбдор деб топилди. Бу ҳақда Нью-Йорк штатининг Шарқий округи прокуратураси хабар берди, деб ёзмоқда ТАСС.
"Аввалроқ Бруклин федерал суди биносида округ судьяси Уильям Кунц Қозоғистон фуқароси Аҳрор Сайдахметовни 15 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди. У ИШИД тақиқланган хорижий террорчилик ташкилотини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида тил бириктиришда айбдор деб топилди", - дея хабар берган прокуратура.
Аниқлик киритилишича, "Қозоғистон фуқароси жазо муддатини ўтаб бўлганидан сўнг АҚШдан чиқариб юборилади".
Прокуратуранинг иддао этишича, 22 ёшли қозоғистонлик эркак Нью-Йорк ҳудудида истиқомат қилган бошқа шахслар билан тил бириктирган, уларга ҳам шунга ўхшаш айбловлар қўйилган. Гап Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси ҳақида кетмоқда.
Сайдахметов Жон Кеннеди номидаги Нью-Йорк халқаро аэропортида 2015 йилнинг февралида қўлга олинди. АҚШ ҳукуматининг маълум қилишича, у Туркияга парвоз қилиши лозим бўлган самолётга чиқишга уринган, кейин эса, тахминларга кўра, Сурияга боришни режалаштирган. Прокуратура маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқароси Абдурасул Жўрабоев ҳам қозоғистонлик билан бирга самолёт чиптасини харид қилган. АҚШ ҳукумати ҳар икки эркакни ИШИД тарафдори деб ҳисобламоқда, улар АҚШ ҳудудида ҳужум амалга оширишга тайёр бўлишгани айтилади.
Жўрабоев ўз айбини 2016 йилнинг августида тан олди. У ҳам 15 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
16:10
АҚШ РФ ва ХХРни ASEAN давлатлари баёнотини блоклашда айблади
10:09
АҚШнинг Полшадаги янги РҚМ базаси Россия ракеталарини уриб тушира олади
13:07 / 13.10.2024
«Чекмайди ва онда-сонда озгина ичади». Камала Ҳаррис ўз тиббий картасини эълон қилди
20:36 / 12.10.2024