07:27 / 21.12.2017
6172

БМТ бош котиби дунёдаги ихтилофлар ўртача қанча давом этаётганини маълум қилди

Фото: РИА Новости / Владимир Астапкович

Бугунги кунда дунёдаги ихтилофларнинг ўртача давомийлиги 20 йилдан кўпроқни ташкил қилади, деб айтди БМТ бош котиби Антониу Гутерреш.

“Қуролли ихтилофларнинг сони глобал кўламда камайди, бироқ Яқин Шарқ ва Африка ҳудудларида янги ихтилофлар пайдо бўлди. Ихтилофлар борган сари ҳал қилиниши қийин бўлиб бормоқда. Улар узоқ – ўртача 20 йилдан кўпроқ давом этмоқда”, деб айтди Гутерреш БМТ Хавфсизлик кенгашининг дунё ва хавфсизликка таҳдид қилаётган чақириқлар муаммосига бағишланган йиғилишида.   

Ихтилофларни ҳал қилиш қуролли гуруҳлар “ҳукумат идоралари, табиий захиралар ва ҳудудлар устидан назоратни қўлга олиш учун рақобатлашишлари ва авторитар талабларга эга бўлган экстремистик гуруҳлар бўлгани сабабли демократия учун жой қолдирмаслиги” билан мураккаблашмоқда.

“Ихтилофларнинг олдини олиш ишимизнинг аввалбошида туриши керак. Ихтилофни ҳал қилишга уринишдан кўра, унинг олдини олган маъқулроқдир”, деб айтган Гутерреш.

Top