Ўзбекистон | 18:00 / 21.12.2017
8547
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Хитойда “Россия, Хитой, “Бир макон–бир йўл” ва БРИКС давлатлари транспорт университетлари ректорларининг IV форуми” ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарорида хорижий етакчи ихтисослашган илмий-таълим муассасалари билан яқин алоқаларни ўрнатиш вазифаси алоҳида ўрин тутади. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти (ТАЙЛҚЭИ)да амалий ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилган.

2017 йил 14-16 декабрь кунлари Хитой Халқ Республикаси (ХХР)нинг Чанъань университети (Chang’an University)да “Россия, Хитой, “Бир макон –бир йўл” ва БРИКС давлатлари транспорт университетлари ректорларининг IV форуми” ўтказилди. Анжуманда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А. Рискулов, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи У. Надирхановлар иштирок этдилар.

Форумда Хитой Халқ Республикасидан 73 та университет, давлат корхоналаридан 200 га яқин компаниялар, дунёнинг бошқа давлатларидаги 40 га яқин университетлардан 65 та, шу жумладан, Россия Федерациясидан институт ҳамкори – Москва давлат автомобиль йўллари техника университети (МАДИ), Санкт-Петербургнинг Император Александр I номидаги давлат транспорт университети ва транспорт олий таълим муассасалари ректорлари қатнашдилар.

Форумнинг асосий мақсади – транспорт соҳасида фаолият олиб бораётган университетлар орасида таълим ва фан соҳасида ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш, транспорт университетларининг миллий иқтисодиётдаги ўрни ва мавқеини ошириш ҳисобланади.

Форумнинг ташкилотчиси Чанъань университети президенти Чен Фен билан университет ва институтга мос “Автомобиль йўлларини лойиҳалаш”, “Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш”, Кўприклар, транспорт тоннелларива йўлўтказичлар”, “Транспорт логистикаси” йўналишлари бўйича ХХРнинг “Буюк ипак йўли”, “Бир макон – бир йўл” давлат грантлари асосида мутахассислар тайёрлаш, магистратура ва докторантурага иқтидорли ёшларни юбориш, ёш профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш масалалари бўйича музокаралар ўтказилди ҳамда ҳамкорлик йўллари ва усуллари муҳокама қилинди, шунингдек, ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид