Имомали Раҳмон: "Дунё янги совуқ уруш бўсағасида турибди"
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мамлакат парламентига билдирган баёнотида дунёда қуролланиш пойгаси билан боғлиқ янги жараёнлар кузатилаётганини қайд этди.
"Бугун бизнинг сайёрамиз янги совуқ уруш бўсағасида турибди", - деди у.
Тожикистон президенти терроризм ва экстремизм муаммоси сайёрамизда таҳдидли кўламларда кузатилаётганини таъкидлади.
"Биргина ўтган йилнинг ўзида дунёнинг 100 мамлакатида террорчилик ҳужумлари амалга оширилди", - деди давлат раҳбари.
Президентнинг сўзларига кўра, дунёда рўй бераётган салбий жараёнларга қарамай, Тожикистон ишонч билан олдинга ҳаракат қилмоқда.
"Тожикистон доим дунёнинг барча мамлакатлари билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори бўлган. Биз очиқ эшиклар сиёсатини юритишда давом этамиз, ушбу сиёсат ўз ҳосилини бермоқда - жаҳон миқёсида дўстларимиз тобора кўпайиб бормоқда", - деди президент.
Шунингдек, у Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни кенгайтириб, муносабатларни яхшилаш Тожикистон учун устувор йўналиш бўлиб қолишини таъкидлади.
Тожикистон раҳбари республика МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келаётганини қайд этди.
Президент ўз нутқида жаҳон ҳамжамиятини Афғонистонга тинчлик ва осойишталикка эришишга амалий ёрдам кўрсатишга чақирди.
Мавзуга оид
22:55 / 12.10.2024
Тожикистон Омбудсамни мигрантлар ҳуқуқлари бузилаётгани сабабли Россия расмийларига мурожаат қилди
12:00 / 11.10.2024
Танзила Норбоева Имомали Раҳмон билан учрашди
18:54 / 09.10.2024
Имомали Раҳмон МДҲ фаолиятида ўзгаришлар бўлишини эълон қилди
21:15 / 08.10.2024