Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон: Ўзбекистон 143 млн долларлик қарзини тўлаб берди
Ўзбекистон электр энергияси учун 143 миллион доллар миқдоридаги аввалги қарздорликни тўлади, деб хабар берди Қозоғистоннинг KEGOC электр энергия компанияси.
"Ўзбекэнерго" АЖ 2017 йилнинг декабрида "KEGOC" АЖ олдида 2011-2017 йиллардаги даврда қувватларни тартибга солиш бўйича электр энергиясини етказиб бериш ҳамда хизмат кўрсатишга оид асосий қарзни тўла ҳажмда тўлаб берди", - дейилади хабарда.
Ўзбекистон томонидан тўлов амалга оширилмаганига қарамай, Қозоғистон сўнгги йилларда электр энергияси етказиб беришни давом эттирган, бу икки мамлакатнинг Ягона электр энергия тизимининг ишончли ишлашини таъминлаш учун қилинган, деб хабар бермоқда Қозоғистон ОАВ.
KEGOC’нинг маълум қилишича, компания "Ўзбекэнерго" АЖ билан ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятида.
Мавзуга оид
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
10:03 / 01.05.2026