АҚШ истеъмолчилар иттифоқи ўз эгаларининг энг юқори баҳосига лойиқ топилган транспорт воситаларининг рейтингини эълон қилди, деб ёзади Forbes.

Consumer Union (АҚШ истеъмолчилар иттифоқи) нотижорат ташкилоти ўз эгалари томонидан юқори баҳоланган автомобиллар рейтингини эълон қилди. ТОП-10 ярим миллиондан ортиқ машина ичидан танлаб олинган. Транспорт воситалари қуйидаги жиҳатларига кўра танланган: бошқариш осонлиги, қулайлик, дизайн, қолдиқ қиймати, аудио ва иқлим қурилмасининг сифати. Эгаларига берилган бош савол эса «Яна худди шу автомобилни харид қилган бўлармидингиз?» бўлган.

 

Tesla Model S

Фото: Forbes

Tesla Motors билан боғлиқ қатор машмашаларга қарамасдан, илк электрокар ҳамон омманинг фаворитлари рўйхатида турибди. Эгалари бир зарядлаш билан йўл босишнинг анча захирасига эга бўлиш, машинанинг аъло даражадаги динамиклиги ва фойдаланишдаги қулайликлари, жумладан, иккита багаж бўлмасини қайд этишган. Камчиликлари орасида йўлдаги бошқарувдан чалғитувчи олд панелдаги катта сенсор экрани ва совуқ фаслларда юриш масофасининг қисқариб кетиши тилга олинган.

 

Porsche 911

Фото: Forbes

Афсонавий спорткар ўзининг ажойиб бошқарилиши ва динамикаси билан эгаларини хурсанд қилиши кутилган эди. Унчалик йирик бўлмаган, паст автомобилда узоқ масофага йўл босиш кишини чарчатмайди: салоннинг эргономикаси жойида, шовқин даражаси ҳам юқори эмас. Худди механик узатмалар қутиси каби пойга «завқи»ни бера оладиган автоматик узатмалар қутиси ҳам мақтовларга лойиқ кўрилган.

 

Chevrolet Corvette