18:00 / 24.12.2017
29786

Роналду икки футболчининг трансферига қарши чиқмоқда

Фото: REUTERS/Paul Hanna

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоага «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ келишини истамаяпти. У шунингдек, «Ювентус»дан Пауло Дибала трансфери амалга оширилишига ҳам қарши. Бу ҳақда Don Balon хабар тарқатди.

Бундан аввалроқ, мерсисайдликларнинг мисрлик тўпурари «Реал»га ўтмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Футболчи ўз агентига мадридликлар клуби билан музокаралар ўтказишга рухсат берган.

Ушбу трансфер қиймати 100 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Жорий мавсумда Салоҳ Англия чемпионатида 19 учрашувда майдонга тушиб, 15 гол урди ва 3 голга узатма берди.

Top