«Фақат «Барселона». Пеле кутилмаган баёнот берди
Бразилиялик афсонавий ҳужумчи Пеле ҳозирги пайтда тўп сурганида, Европадаги қайси клуб таркибида майдонга тушган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
«Мураккаб савол. Шунчаки фараз қиладиган бўлсак, агарда мен ҳозирги вақтда тўп сурганимда, фақат «Барселона» билан шартнома имзолаган бўлардим, сабаби ушбу жамоа «Сантос»га ўхшаш услубда тўп суради. Ўйлашимча, Каталонияда ўйнаш менга жуда мос тушган бўларди», - дея айтиб ўтди Пеле RT’даги Stan Collymore Show дастурига берган интервьюсида.
Пеленинг таъкидлашича, «Барселона» форвардлари Лионель Месси ҳамда Луис Суарес билан осонгина тил топишиб кетган бўларди. Шунингдек унинг маълум қилишича, жамоага «Ливерпуль» ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони олган бўларди.
Эслатиб ўтамиз, Пеле Бразилиянинг «Сантос» ва АҚШнинг «Нью-Йорк Космос» жамоаларида тўп сурган.
Мавзуга оид
12:13 / 29.09.2024
«Палмер»да покер, «Барса» 4 та гол ўтказди. Европада кун ўйинлари
11:33 / 27.09.2024
«Барса»да ажойиб старт ва катта муаммо: тер Стегенсиз қолган жамоанинг аҳволи қандай кечади?
12:22 / 16.09.2024
«Арсенал» ва «Барса» дербиларда ғалаба қозонди, Италияда — тартибсизлик
12:38 / 30.08.2024