Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти Қозоғистонга парвоз қилди
Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, 25 декабрь куни Қозоғистон томони таклифига кўра ушбу республикага расмий ташриф билан жўнаб кетди. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида С.Жээнбеков ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг тор доирадаги учрашувлари режалаштирилган.
Шунингдек, икки давлат етакчиси кенгайтирилган шаклда музокаралар олиб боради, улар давомида икки томонлама алоқалар ва ЕОИИ доирасидаги ҳамкорликка оид долзарб масалалар муҳокама қилинади. Ташриф якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланади, давлат раҳбарлари қўшма баёнотни қабул қилишади.
Расмий ташриф доирасида С.Жээнбековнинг Қозоғистон бош вазири Бакитжан Сагинтаев билан учрашуви ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026